Baliqlar eshitmaydi

Ёнлама чизиқ ўзига хос сезги органи. Бу билан балиқлар сув оқимининг кучи ва йўналишини ҳамда сув сатхини аниқлайди

ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТ – БАЛИҚЛАРДА ҚУЛОҚ БЎЛМАЙДИ ЛЕКИН УЛАР ЖУДА ЯХШИ ЭШИТАДИ.

⠀            Балиқларда ўзига хос эшитиш органи бор – ички қулоқ ва ёнланма чизиқ. Эшитиш аниқлиги ички қулоқ билан сузиш пуфаги биргалигида амалга оширилади. Ташқи тебранишлар пуфак орқали кучайтирилади ва резонатор вазифасини бажаради ва шу йўл билан ички қулоққа ўтади.

Ёнланма чизиқ паст частотадаги товушларни ва балиқ ёнидаги сув харакатини тутади. Ёнланма чизиқ остидаги ёғ сенсорлари нейронларга сув тебранишини аниқ етказиб беради натижада ахборот мияга боради. Иккита ёнланма чизиққа ва иккита ички қулоққа эга балиқлардаги эшитиш органи товуш йўналишини жуда яхши аниқлайди.

Инсонлар ўртача 20 Гц дан 20 кГц гача бўлган диапазондаги товушларни эшитади. Балиқлар, масалан зоғора (карп) балиғи эшитиш органлари орқали 5 Гц дан 2 кГц гача бўлган диапазондаги товушларни эшитади яъни балиқларда эшитиш қобилияти паст тебранишдаги товушларни яхши эшитади. Қирғоқдаги оёқ товуши, зарба, шитир-шитирларни яхши эшитади.

 

Шуниси қизиқки инсонда ҳам балиқларникига ўхшаган эшитиш қобилияти бор. Бош чаноқ суяги – балиқлардаги ёнланма чизиқ каби ишлайди. Инсоннинг суяк  орқали товуш қабул қилиш қобилияти  эшитишида нуқсони бор беморларнинг эшитишини тиклаши мумкин. Суяк орқали қабул қилиш принципи асосида ишлайдиган эшитиш аппаратлари мавжуд. Бундай эшитиш мосламалари бошга кийилади ёки қулоқ ортидан терига ёпиштирилади хатто баъзан жаррохлик йўли билан ҳам ўрнатилади.