ЭШИТИШ АППАРАТИДАН ҚАНДАЙ ФОЙДАЛАНИШ КЕРАК

ЭШИТИШ АППАРАТИДАН ҚАНДАЙ ФОЙДАЛАНИШ КЕРАК
• Эшитиш аппаратининг тўғри ва мунтазам равишда парвариш қилиниши, унинг узоқ ва яхши ишлашига ёрдам беради.
• Эшитиш аппаратингизнинг умрини узайтириш учун бир нечта кўрсатмаларга амал қилинг.
• Эшитиш аппарати (мосламаси)ни қуруқ ва салқин жойда сақланг.
• Эшитиш мосламасини уй ҳайвонлари ва кичик болаларнинг қўли етадиган жойда қолдирманг.
• Қурилмани юқори ҳарорат (қуёш нури, иситгичлар) ёки намлик (ёмғир) таъсирида қолдирманг.
• Душхонага, ҳаммомга ёки ҳовузга борганингизда, сочларингизни фен билан қуритганда ва соч турмаклаш воситаларини ишлатганда қурилмани ечиб олинг.
• Бош териси ва сочларнинг гигиенасига риоя қилинг.
• Агар эшитиш аппаратини ишлатмасангиз, ёки ухлаётганингизда уни ўчириб қўйинг.
• Тиббий муолажалар ва текширувларнинг қуйидаги турларини ўтказишда эшитиш воситаларини олиб қўйинг: қисқа тўлқинли терапия, рентген нурлари, магнит-резонанс томография, ёки компютер томографияси (мутахассис билан маслаҳатлашинг).
• Эшитиш мосламангизни қисмларга бўлманг, ёки таъмирламанг.
• Сув ва спиртли ичимликлар эшитиш аппаратларига зарар етказиши мумкин. Ҳеч қачон эшитиш аппаратингизни ювманг. Ёки алкогол билан артманг!
! Агар сизнинг эшитиш аппаратингизни тамирлашга мухтож деб ўйласангиз, эшитиш марказига мурожаат қилинг!