ЭШИТИШ АППАРАТИДАН ҚАНДАЙ ФОЙДАЛАНИШ КЕРАК

                    ЭШИТИШ АППАРАТИДАН ҚАНДАЙ ФОЙДАЛАНИШ КЕРАК

  • Эшитиш аппаратининг тўғри ва мунтазам равишда парвариш қилиниши, унинг узоқ ва яхши ишлашига ёрдам беради.
  • Эшитиш аппаратингизнинг умрини узайтириш учун бир нечта кўрсатмаларга амал қилинг.
  • Эшитиш аппарати (мосламаси)ни қуруқ ва салқин жойда сақланг.
  • Эшитиш мосламасини уй ҳайвонлари ва кичик болаларнинг қўли етадиган жойда қолдирманг.
  • Қурилмани юқори ҳарорат (қуёш нури, иситгичлар) ёки намлик (ёмғир) таъсирида қолдирманг.
  • Душхонага, ҳаммомга ёки ҳовузга борганингизда, сочларингизни фен билан қуритганда ва соч турмаклаш воситаларини ишлатганда қурилмани ечиб олинг.
  • Бош териси ва сочларнинг гигиенасига риоя қилинг.
  • Агар эшитиш аппаратини ишлатмасангиз, ёки ухлаётганингизда уни ўчириб қўйинг.
  • Тиббий муолажалар ва текширувларнинг қуйидаги турларини ўтказишда эшитиш воситаларини олиб қўйинг: қисқа тўлқинли терапия, рентген нурлари, магнит-резонанс томография, ёки компютер томографияси (мутахассис билан маслаҳатлашинг).
  • Эшитиш мосламангизни қисмларга бўлманг, ёки таъмирламанг.
  • Сув ва спиртли ичимликлар эшитиш аппаратларига зарар етказиши мумкин. Ҳеч қачон эшитиш аппаратингизни ювманг. Ёки алкогол билан артманг!

ЭШИТИШ АППАРАТИНИ ФОЙДАЛАНИШГА ТАЙЁРЛАШ.

  1. Қурилманинг батареялар бўлимини очинг. Батареяни эшитиш аппаратига қўйишдан олдин ундан ҳимоя ёрлиғини олиб ташланг ва камида уч дақиқа давомида максимал кичланиш олиш учун батареяни ушлаб туринг.

2. Батареяни батарейканинг қопқоғида кўрсатилган қутбларга мувофиқ жойлаштиринг. ,, Плюс  (,, + “) юқорига. Қопқоғини секин ёпинг. Агар батарея осонликча ёпилмаса, батарея тўғри жойлаштирилмаган бўлади.

3. Эшитиш аппарати фойдаланишга тайёр, батарея солинган ва батарея бўлмаси маҳкам ёпилган бўлса ёнади.

4. Эшитиш аппаратини ўчириш учун батареянинг қопқоғини очинг.

ЭШИТИШ АППАРАТИНИ ҚУРУҚ ҲОЛДА САҚЛАШ

Эшитиш мосламасини ҳар куни махсус тозалаш воситалари ва аксессуарлари билан тозалаш керак: идиш ва қуритадиган қапсула.

  1. Эшитиш аппартини қуритиш қапсуласи бўлган махсус кантейнерга жойлаштиринг, бунда олдиндан қопқоқни ажратиб олинг ва батарея қўйиладиган жойни очинг.


2. Қопқоғини маҳкам ёпинг ва бир кеча қолдиринг. Сариқ ранг оқ рангга айлангунча капсуладан фойдаланиш мумкин.

Эшитиш аппаратини қуритиш учун махсус электр асбобидан фойдаланиш мумкин. Эшитиш мосламасини ултрабинафша нур билан қуритиш ва тозалаш учун гигиена хонасига жойлаштиринг, аввал эшитиш мосламасидан батареяни чиқариб олинг ва батареялар бўлимини очинг.

Қулоқчинни қулоқ илгичдан ажратинг. Қурилмани ёпинг, эшитиш мосламасини қуритиш ва тозалаш учун керакли вақтни танланг.

Эшитиш воситасини парвариш қилиш учун қўшимча воситалар:

  • Микрофонни чанг ва намликдан ҳимоя қилинг.
  • Эшитиш мосламасининг товуш трубкаси ёнига намлик тушмаслиги учун овозли кансак дамперидан фойдаланинг.

ҚУЛОҚ ИЧИГА ЎРНАТИЛАДИГАН ЭШИТИШ АППАРАТЛАРИ:

  • Қулоқ каналига ўрнатиладиган эшитиш аппаратлари қулоқ орқасидаги моделларга қараганда тез-тез парвариш қилишни талаб қилади. Эшитиш аппаратини қулоқ каналидан чиқараётганда, унинг ичида кир тўпланганлигини текшириб кўринг.
  • Эшитиш аппаратининг динамигини, микрофонини ва шамоллатиш тешикларини тозалаш учун махсус чўтка ва ҳар доим эшитиш аппарати билан бирга қўшиб бериладиган юмшоқ ва қуруқ матодан фойдаланинг.

  • Шамоллатиш туйнугини тозалаш учун махсус тозалаш воситасидан фойдаланинг. Кўрсатилганидек, уни тешикдан ўтказинг.

Кундалик олтингугурт филтри атрофида тўпланган кир ва қулоқ чирки (олтингугурт)ни олиб ташлаш керак. (олтингугуртдан ҳимоя қилувчи) филтр динамик тешигида жойлашган ва махсус тозалаш воситасини қурилмага киришига тўсқинлик қилади. Олтингугурт филтирини  алмаштириш мумкин, ёки тозалаб туриш мумкин.

Агар эшитиш аппаратигиздан фойдаланмасангиз ҳаво эркин алмашиниши учун батарея бўлмасини тўлиқ очинг.

Фақат эшитиш аппаратлари учун мўлжалланган батареялардан фойдаланинг. Мутахассислар ҳар доим уйда эшитиш аппаратлари учун батареялар бўлишини тавсия қилади.

Агар сизнинг эшитиш аппаратингиз тўсатдан ўчиб қолса, батареяни текширинг. Бунинг учун махсус синов тестеридан фойдаланинг.

Батареяни тестрнинг устига қўйинг. Батареянинг ортиқча белгиси ( ,, + “ ) билан ишлаётганлигига ишонч ҳосил қилинг.

Батареяни ўқ йўналиши бўйича силжитинг. Зарядлаш даражаси дисплейда кўринади.


Индивидуальный ушной вкладыш
Ушной вкладыш – это важная часть слухового аппарата.
Правильно вставьте индивидуальный ушной вкладыш в ухо. Для этого:

• Присоедините трубку-звуковод и ушной вкладыш к слуховому аппарату.
• Возьмите индивидуальный вкладыш большим и указательным пальцами и осторожно вставьте его в слуховой канал.
• Для более легкого введения в ухо индивидуального вкладыша можно слегка потянуть ушную раковину вверх и назад.
• Слуховой аппарат расположите за ушной раковиной.

ШАХСИЙ ҚУЛОҚЧИН (индивидуальный вкладыш)

Шахсий қулоқчин эшитиш аппаратининг муҳим қисмидир.

Шахсий қулоқчинни қулоқга тўғри жойлаштиринг. Бунинг учун:

  • Эшитиш аппаратига овоз найчасини ва қулоқчинни боғланг.
  • Шахсий қулоқчин панжасини бош бармоғингиз ва кўрсатгич бармоғингиз билан ушланг ва эҳтиёткорлик билан қулоқ каналига жойлаштиринг.
  • Шахсий қулоқчинни қулоқга осонгина киритиш учун, сиз қулоқ супрасини бироз юқорига ва орқага тортиб олишингиз мумкин.
  • Эшитиш аппаратини қулоқ орқасига қўйинг

Қулоқчиннинг қулоқ каналидаги ўрнини созлаш учун кўрсатгич бармоғингиз билан уни секин босинг ноқулайлик бўлмаса, қулоқчин тўғри жойлаштирилган бўлади.

Эшитиш аппаратигизни  чиқариб олаётганда, овоз найчасини буришдан сақланинг. Овоз найчаси ҳар доим юмшоқ ва эгилувчан бўлиши керак. Агар у қаттиқлқашган бўлса, уни алмаштириш керак.

Кўпгина одамларда вақт ўтиши билан қулоқ каналининг шакли ва ҳажми ўзгаради. Эшитиш мосламангиздан максимал даражада фойдаланиш учун вақти-вақти билан янги қулоқчин қўйиш тавсия қилинади.

ШАХСИЙ ҚУЛОҚЧИНГА ҒАМХЎРЛИК ҚИЛИНГ.

Товушни яхши ўтказиш ва қулоқчиннинг ишлаш муддатини узайтириш учун ҳафтада 1-2 марта шахсий қулоқчинни махсус воситалар билан тозалаш керак. Бунинг учун қуйдагиларни бажаринг:

  1. Эшитиш аппарати ва шахсий қулоқчинни боғлайдиган овоз найчасини эҳтиёткорлик билан узинг.

2. Тозалаш таблеткасини сув қуйилган махсус идишга ташланг.


3. Қулоқчинни овоз найчаси билан эритма идишга солинг. 20-30 дақиқа қолдиринг.


4. Қулоқчинни илиқ сувда ювинг ва юмшоқ мато билан артинг.


5. Қулоқчинни овоз найчаси қуритиш учун махсус пуркагичдан фойдаланинг. Овоз найчасини пуфланг.


6. Кечаси қулоқчинни юмшоқ ва қуруқ матога ёки махсус электр қуритгичга қўйинг ва қуритинг. Эшитиш аппарати ва шахсий қулоқчинни эшитиш аппаратига улашдан олдин уларнинг тўлиқ қуруқлигига ишонч ҳосил қилинг.

Айрим эшитиш аппаратларини, шунингдек, индивидуал қулоқчинларини парвариш қилиш учун сизга дизинфекцияли салфеткалар ва спрейлардан фойдаланишни тавсия қиламиз. Улар бактерия ва замбуруғларга қарши самарали воситадир.

Шахсий қулоқчин ва қулоқ вилкасини бутун юзасини яхшилаб тозаланг. Шуни бир неча дақиқа ичида ҳаракат қилинг.

Кейин сиз  қулоқ вилкаларини намликни яхши сингдирадиган мато билан артиб олишингиз керак.

Қулоқчинни яхши тутиш учун БиоТап салфеткаларидан фойдаланинг. Салфеткалар эшитиш аппаратларини самарали тозалашга, қулоқ каналининг терисини ва шахсий қулоқчинларни ифлосланишдан тозалашга ёрдам беради. Қулоқ бўшлиғини ҳар куни парвариш қилиш индивидуал қулоқчинларининг, қулоқ штекерларининг ва эшитиш воситаларининг умрини узайтиради.