ЭШИТИШ ҚОБИЛИЯТИ БУЗИЛГАН БОЛАЛАРГА ЁРДАМ БЕРАДИГАН 10 та МАСЛАҲАТ

ЭШИТИШ ҚОБИЛИЯТИ БУЗИЛГАН БОЛАЛАРГА ЁРДАМ БЕРАДИГАН 10 та МАСЛАҲАТ

10 советов о том, как помочь слабослышащим детям

2008-йилда доктор Жейн Мейделл, аудиолог, логопед, аудиовербал терапевт ( нутқ терапевти) ва эшитиш соҳасида 40  йиллик тажрибага эга,  болаларнинг аудиология амалиётидаги тажрибаси билан ўртоқлашади. У “эшитиш қийин бўлган болаларга қандай ёрдам бериш тўғрисида мутахассислар учун 10 та маслаҳат” ни тузган.

Доктор Жейн Мейделл  педиатрия аудиологиясида консалтинг амалиётига эга. У аудиолог,  нутқ терапевти бўлиб, эшитиш сохасида 40 йилдан ортиқ тажрибага эга, шу жумладан юқори лавозимларда. Доктор Мейделл шунингдек кўплаб китоблар, журнал ва мақолалар муаллифи, таниқли халқаро ўқитувчидир.

 

 

 

 

 

 

 

10 советов о том, как помочь слабослышащим детям
Бекки Клем

2008-йилда мен Форт-Уортдаги (Техас) КУК болалар касалхонасида тақдимот қилдим. Кейин эшитиш ва нутқ бўлимининг директори Бески Клем мендан  “Профессионаллар учун 10 та маслахат”ни шакиллантириш ва ёзишни сўради.

 

Бугун мен уларн улари янгилаш вақти келди, деб қарор қилдим. Мана улар:

  1. Техникани ҳар куни текширинг!

Болалар муаммолар ҳақида қандай хабар беришни билишмайди, шунинг учун ота-оналар ҳар куни эрталаб эшитиш аппаратини текширишлари керак, мактабда кимдир  кунда уни яна текшириши керак.

  1. FM ТИЗИМИ ЁҚИЛГАН ВА ИШЛАЁТГАНЛИГИГА ИШОНЧ ҲОСИЛ ҚИЛИНГ!

Синфдаги ўқитувчилар хар куни FМ тизимининг ишлашини текширишлари керак. Болалар ўзларига эътибор қаратишни ёқтиришмайди ва ўқитувчига очиқчасига мурожаат қилишади, шунинг учун улар орасида кўринмас огохлантириш тизими мавжуд бўлиши керак. Масалан, ўқитувчи хотиржам равишда микрофон билан гаплашиши мумкин ва улар ўртасида: “Менинг кўйлагим қандай рангда?” Агар бола жавоб берса, FМ тизими ишлаётган бўлади.

  1. БОЛА ДОИМИЙ  РАВИШДА  НУТҚНИ  ИДРОК  ЭТИШ УЧУН  ТЕСТЛАРДАН ЎТИШИ  КЕРАК!

Эшитиш аппаратларини мос равишда созлашимиз мумкин ва хатто товуш чақалоқнинг қулоғига етиб боришини биламиз, аммо нутқ унга аниқ ва тушунарли эканлигини билмаймиз. Эшитиш қобиляти бузилган ҳар бир бола нутқни идрок этиши учун текширилиши керак. Бироқ, биз шунчакки натижани билишни хохлаймиз, унинг қандай аниқ хатоларга йўл қўйганлигини билишимиз керак. Ушбу хатоларни билиб, биз эшитиш мосламаларини созлашимиз мумкин.

Масалан, агар бола “с” фонемасини тўғри идрок этмаса, унинг 5000-6000 Гц частотада эшитмаслигини англатади. Аудииолог ушбу маълумотни созламани ўзгартириш учун ишлатиши керак ва кейин нутқ яхшиланганлигини текшириш керак.

  1. НАТИЖАЛАРНИ КУЗАТИБ  БОРИШ  КЕРАК!

Агар сиз уларни кузатмасангиз, бола нимани эшитаётганини ва энг муҳими, бола нима эшитишини билмаяпсиз. Ҳар бир катталар боланинг нутқни идрок этишини назорат қилиши керак. Ота-оналар, нутқ терапевтлари, корректорлар, аудиологлар ва ўқитувчилар “эшитиш полицияси” бўлиши керак.

  • Қандай холатларда бола яхши эшитади?
  • Қандай вазиятларда бола қийналади?
  • Қандай ўзига хос фонемаларни эшитмайди?
  • У уларни ҳар қандай вазиятда ёки узоқ масофада эшитадими?

Ушбу маълумотларнинг барчаси ёзиб олиниши ванатижани яхшилаш учун созламаларни ўзгартирадиган аудиологга ёки эшитиш аппаратлари бўйича мутахасисга юборилиши керак.

  1. БОЛАЛАР КАТТА  БЎЛГАЧ, УЛАРНИ  ЭШИТИШ  ҚОБИЛИЯТИГА  ЎРГАТИНГ!

Боланинг эшитиш қобилияти қанчалик даражада йўқотилганига қараб, аввал ота-онага таълим берамиз. Биз улар билан эшитиш қобилиятини йўқотиш сабабларини мухокама қиламиз, уларга эшитиш технологиясининг турли моделларини ўзлаштиришга ёрдам берамиз ва эшитиш қобилиятининг тил ва мия ривожланишига таъсирини тушунтирамиз. Болалар улғайганларида, улар хар хил маълумотни олишлари керак. Бу уларнинг эшитиш қобилияти йўқолганлигини ва улар бу хақда ҳамма нарсани билишлари керак. Тахминан 7-8 ёшда мен болаларга аудиограмма натижаларини тушунтиришни бошлайман. Ушбу турдаги маслахат, шунингдек, ёш беморларга саволлар бериш имконини беради

  1. ҲАР КИМ  НОТЎҒРИ  ТУШУНИШИ  МУМКИН!

Бола вақти-вақти билан бирон бир одам бирор нарсани тушунмаслиги ёки эшита олмаслиги, шунчаки эшитиш қобилияти заиф одам эмаслигини билиш мухимдир. Шунинг учун, кимдир айтилганларни такрорлаш ёки аниқлаштиришни сўрашда хеч қандай ёмон нарса йўқ. Бу маърифат масаласидир ва бола билан шуғулланадиган хар бир киши унинг устида ишлаши керак.

 

  1. ЭШИТИШИ ҚОБИЛИЯТИ  ЗАИФ  БОЛАЛАР  БИЛАН  ТАНИШИНГ!

Умумий таълим-бу улкан нарса. Идеал холда, бола аллақачон эшитиш қобилияти заиф болалар ўқийдиган мактабга қатнайди. Акс ҳолда оилалар ҳам мактаблар ҳам эшитишқобилияти заиф ўқивчилар билан бошқа эшитиш қобилиятига эга бўлмаган болалар билан учрашувлар уюштириши мумкин. Туман мактаблари хар ойда бир марта турли хил мактабларнинг болалари учрашадиган жамоавий тушлик уюштириши мумкин. Оилалар ўз фарзандларини хар хил конфиренцияларига олиб боришлари мумкин. Болалар ва ўсмирлар Bell association LOFT  дастурига қўшилишлари мумкин. Бунда  эшитиш қобилияти заиф катта болалар уларга хомийлик қилади.

  1. ЯНГИ ТЕХНОЛОГИЯЛАРГА  ИНТИЛИНГ!

Техника такомиллашишда давом этмоқда. Агар бола мавжуд техника билан яхши муомала қилса ҳам, яхшиланган асбоб ускуналар билан у янада яхши натижаларга эриша оладими?

  • Янги эшитиш мосламалари эскиларининг таклиф қилмаганларини таклиф қиладими?
  • Янги кохлеар имплант ёки рақамли эшитиш аппаратларидан фойдаланиш вақти келдими?
  • Мавжуд эшитиш аппарати эшитиши заиф бўлган болалар учун “етарлича яхши”ми? Келажаги ушбу таълимга боғлиқ бўлган болалар учун етарлими.

Мен ишонмайман

,,Етарлича яхши‘‘  одатда эшитиш қобилияти паст бўлган болалар учун ,,Етарлича яхши эмас‘‘ деган маънони англатади. Фақатгина ,,аъло‘‘ улар учун етарли бўлади.

  1. ОТА-ОНАЛАР ВА  ВАСИЙЛАРНИ  ЖАЛБ  ҚИЛИНГ!

Болалар аудиологик текширувлардан, мактабда ўқиш, терапия билан ўзлари якка тартибда шуғулланишлари керак эмас. Ота-оналар жалб қилиниши керак. Ота-оналар фарзандининг нимани эшитишини, нимани қолдириб кетаяпти ва нима қилиш кераклигини аниқ билишлари керак.

  • У ,,нутқ бананининг‘‘ ичидаги товушларни эшитадими? Агар йўқ бўлса, уларни тинглаш учун нима қилиш керак?
  • Агар у бу товушларни эшитса-ю, лекин уларни тушинмаса, уларга қандай терапия керак?
  • Терапия пайтида ва мактабда у билан нима содир бўлади?
  • Боланинг қобилиятларини доимий равишда ошириб бориш учун ота-оналар нима қилиши керак?
  • Ота-оналар ўқитувчиларга эшитиш боланинг эшитиш қобилиятини йўқотиш оқибатларини тушунишига ёрдам бериш учун нимани айтишлари керак?

Ота-оналар болалар ҳаётида жуда муҳим рол ўйнайди улар қанчалик кўп билиш ва фаол иштирок этишса, улар эшитиш қобилиятини тиклашида  ёрдам беришади.

  1. БИЗ БИР  ЖАМОАМИЗ!

Эшитиш қобилияти заиф бола билан ишлайдиган ҳар бир киши битта жамоанинг аъзоси.       Аудиолог ва дефектолог текширувдан олдин ҳар бир боланинг аҳволи қандайлигини аудиологга айтиб бериши керак. Боланинг тил даражаси қандай?  Ушбу маълумот билан аудиолог шифокор қайси нутқни идрок қилиш тестини топширишни билиб олади. Худди шундай, агар боланинг нутқи идрок етарлича яхши бўлмаса, аудиолог ва дефектологга хабар бериши лозим. Агар эшитиш аппаратларини тақишда эшитиш баландлиги етарлича яхши бўлса (лекин улар ,,Нутқ бананининг‘‘ ичида бўлса), кейин нутқни идрок этиш қобилияти боланинг эшитиш қобилиятини яхшилаш учун терапия зарурлигини англатади. Бир қулоқдаги нутқни эшитиш, иккинчисига қараганда ёмонроқ бўлса, аудиологга ҳам хабар бериши керак. Бу болага янги технологиядаги яхшиланган махсулотларга  ўтказиш кераклигини англатади. Мулоқот қилиш, бир-биримизни тинглаш ва хурмат қилиш орқали биз боланинг натижаларини яхшилашимиз мумкин.

Джейн Маиделл