ЭШИТИШ ҚОБИЛИЯТИНИ ЙЎҚОТИШ ВА ДЕМЕНСИЯ ЎРТАСИДАГИ БОҒЛИҚЛИК

ЭШИТИШ ҚОБИЛИЯТИНИ ЙЎҚОТИШ ВА ДЕМЕНСИЯ ЎРТАСИДАГИ БОҒЛИҚЛИК

🎗Ёшлар ўртасида эшитиш қобилиятининг енгил пасайишига эътиборсизлик, кексайганда деменсияга учрашлари хавфи юқори бўлади. Эшитиш аппаратидан фойдаланиш деменсия ривожланишини 75% га секинлаштириши мумкин.

Деменсия нима ўзи?

Бу бир қатор касалликларнинг умумий термини бўлиб, унда мия тўқималарининг ўлиши рўй беради. Касаллик мия тўқималарининг бир-бирига узвийлигини таъминлайдиган ацетилхолин моддасининг етишмаслигидан келиб чиқади.

Kўпчилигимиз эшитиш қобилиятини текширишга шошилмаймиз, аммо эшитиш қобилиятини йўқотиш соғлиқ учун жиддий муаммонинг аломати бўлиши мумкин. Сиз эшитишингизни қанчалик тез-тез текшириб турасиз? Масалан, эшитиш қобилиятини йўқотиш шунчаки қулоқларимизга тегишли эмаслигини биласизми? Бу қон босими, қон томир, диабет ва деменсия билан боғлиқ бўлиши мумкин.

🎗Ўтган йил охирида Манчестер Университетида ўтказилган бир тадқиқот шуни кўрсатдики, эшитиш аппаратларидан фойдаланиш деменсия ривожланишини 75% секинлаштириши мумкин экан. Ўзбекистонда 55 ёшдан ошганлар орасида 4/1 да сезиларли тарзда эшитиш қобилияти пасайганлиги маълум. 65 ёшдан ошганларда эса 3/1 ни ташкил этади.  Бироқ, Бутунжаҳон Эшитиш кунида (3 март) ўтказилган халқаро сўров шуни кўрсатдики, эшитиш қобилияти пасайган Ўзбекистонликларга келсак, эшитиш қобилиятининг кенг тарқалган таъсиридан хабардорлигимиз даражаси ўртача даражадан ҳам анча паст. Шунингдек, биз фуқароларнинг шифокорга ташрифини кейинга қолдирадиган давлатлар рўйхатига кирамиз. Эшитиш учун даволанишни биз ўртача 5 йил ёки ундан ҳам кўпроққа сурамиз. Афтидан биз миллат сифатида вақт деформациясига тушиб қолдик, чунки биз ҳали ҳам стереотипларга амал қиламиз. Биз масалан, кўзимизни мунтазам текшириб, кўзойнак ёки линзаларни тақиб олганимизга хурсанд бўламиз, эшитиш қобилиятимиз пасайганда эса эшитиш аппаратлари тўғрисида ўйлаб ҳам кўрмаймиз. Биз дунёда эшитиш аппаратларидан фойдаланувчиларнинг ўртача кўрсаткичига ҳам яқин келмаймиз, бу дунё бўйича 51% ни ташкил этади, АҚШ ва Австралия каби мамлакатларда эса бу кўрсаткич 66% дан ошади.

Бугунги кунда эшитиш пасайишини одатдаги қариш жараёни деб ҳисоблаш мумкин эмас, чунки бу бизнинг соғлиғимизга жиддий таъсир қилади. Эшитиш қобилиятини йўқотиш билан бизнинг умумий саломатлигимиз ва фаровонлигимиз ўртасида аниқ, ўрганилган боғлиқлик мавжуд. Масалан, АҚШнинг Висконсин тиббиёт коллежида олиб борилган тадқиқотлар шуни кўрсатдики, ички қулоқ қон оқимига шунчалик сезгир бўлганлиги сабабли, эшитиш қобилиятининг пасайиши туфайли юрак-қон томир касалликлари келиб чиқиши аниқланди. Эшитиш қобилияти йўқолган кекса одамларда деменсия эшитиш қобилияти пасайганларга қараганда кўпроқ учрайди, дейди Американинг Жон Хопкинс тиббиёт компанияси (Johns Hopkins Medicine) тадқиқотчилари.

Мия жуда муракаб бир орган бўлиб, унда содир бўлаётган жараёнларни аниқ тасвирлаб беришнинг иложи йўқ, aммo aгар  соддароқ тушитирилганда деменсия аста-секин юзага келади ва унинг бошланиши ёшлик давриданоқ бошланади. Буни сабаби биз ёшлигимиздан миянинг имкониятларидан фақат ярмидан фойдаланамиз (чап ярим бўлагидан), иккинчи ярмини худди кейинроққа олиб қўйгандай, ёшимиз ўтган сайин миямиз қўшимча ёрдамчига керак бўлганда.  Аммо ёшликдаги ҳар қандай эшитиш қобилиятининг пасайиши билан миянинг ўнг бўлаги ҳам ишга тушади ва мия қабул қиладиган мураккаб овоз сигналларини талқин қилиш учун интенсив ишлашга мажбур бўлади. Шундай қилиб, мия  тезроқ чарчайди ва унинг ресурслари қариликда тўлиқ ишлаши учун етарли бўлмай қолади. Натижада деменсия келиб чиқади.

Деменсиядан қандай ҳимоя қилиш керак?

Асосий қоида – бу соғлом турмуш тарзини юритиш. Соғлом озиқ-овқат, ўртача моторли режим, тоза ҳавода сайр қилиш – бу нафақат эшитишингизни сақлаб, деменсиядан ҳимоя қиладиган балки умумий соғлиғингизни мустаҳкамлашга ёрдам берадиган тавсиялар.

Ёшликдан эшитишингизни ҳимоя қилинг.

Шовқин, мусиқа ва бошқа товушларга ҳаддан ташқари таъсир қилиш билан қулоқларингизни ортиқча юкламанг, чунки бу келажакдаги эшитиш муаммоларининг кўпайишига сабаб бўлади.

Эшитишни мунтазам текшириб туринг. Аудиологга келган одамларнинг аксарияти эшитишлари ҳақиқатдан ҳам яхшироқ эканлигига ишонишади, чунки улар одатда эшитишлари керак бўлган нарсаларни эмас, балки эшитишлари мумкин бўлган нарсаларни билишади.

Вақт ўтиши билан мия эшита олмайдиган товушларни унитади, шунинг учун фақат тўлиқ текширув эшитиш қобилиятини йўқотиш даражасини аниқлашга ёрдам беради.

Шунинг учун шифокорга боришни кечиктирманг!

Биз сизга соғлиғ ва саломатлик тилаймиз!