Қулоқ ва эшитиш ҳақида қизиқарли далиллар.

Қулоқ ва эшитиш ҳақида қизиқарли далиллар.

Барча сезги аъзоларимиз ичида қулоқ бош поғонани эгаллайди чунки улар бизни хар хил хавф хатарлардан огоҳ этади, товушлар қайси тарафдан келишини аниқлайди ва энг муҳими мулоқот қилиш имконини беради. Қулоғимиз орқали биз товушларни, мусиқа оҳангларини ва атрофимизни ўраб турган турли товушларни ажратамиз. Қулоқсиз ҳаётни тасавур этиш қийин. Қуйида сиз учун қулоқ билан боғлиқ қизиқ маълумотлар келтирамиз.

  1. Қулоғимиз худди бурнимиз каби бутун умримиз давомида ўсади. Хар бир инсон қулоғи ташқаридан хам ичкаридан хам хар хил бўлади, бир бирига ўхшамайди.
  2. Денгиз чиғаноғини қулоғимизга қўйганда келадиган денгиз товуши аслида вена қон томирларидаги айланаётган қон овози.
  3. Шовқин инсон иммунитетини пасайтиради. Олимлар исботлашган, 65 Дб дан юқори товушда пульс сезиларли даражада ёмонлашади, 90 Дб дан юқорида эса тахикардияга олиб келиши мумкин. Хар бир учунчи тунги клублар хаваскорининг ҳамда балад овозда мусиқа тингловчиларнинг 4-5 йилдан сўнг сезиларли даражада эшитиши ёмонлашади.
  4. Туғма карлик ташхиси ота-онасининг қулоғида хеч қачон бирон бир муаммо бўлмаган болаларда учрайди.
  5. Қизамиқ, тепки, менингит ва бошқа ифекцияларга қарши вакциналаш (эмлаш) болаларнинг эшитиш системаси бузилишини олдини олишда ижобий самара беради.
  6. Эшитиш аппаратлари 90% эшитишида муаммоси бўлган инсонларга самарали ёрдам бермоқда.
  7. Инсон ўз овозини ҳаво призмаси ва танадаги суюқлик орқали эшитади. Атрофдаги инсонлар овозимизни бошқачароқ эшитишади яъни “тоза” эшитишади. Бу айниқса аудио ёзувда ўзини овозини эшитган одам ҳайрон бўлади чунки ўзини овозини танимайди.
  8. Чигирткалар олд оёқлари ёрдамида эшитади. Оёқлари шовқин ва товушларга сезгир тукчалар билан қопланган.
  9. Саёрамиздаги хар бир ўнинчи одамда эшитишида муаммо бор ва эшитиш аппаратига тавсия қилинган. Аммо эшитиш аппаратига эхтиёжи бор 5 тадан 4 та одам эшитиш аппаратидан фойдаланмайди.
  10. Қисман ёки бутунлай эшитиш қобилиятини хар қандай ёшда йўқотиш мумкин. Қуйидагилар асосий сабаб бўлиши мумкин: узоқ вақт шовқинли мухитда бўлиш, антибиотиклар, ирсий касалликлар, отит, инфекцион ва вирусли касалликлар, хомиладорликни оғир ўтказиш ва х.к.золар.
  11. Аёллар эркакларга қараганда яхши эшитишади, айниқса юқори тонда гаплашганда. Аммо эркаклар товуш келаётган масофани ҳамда унинг йўналишини яхшироқ аниқлайдилар.
  12. Эшитиш билан бўладиган муаммоларнинг асосий сабабчиси шовқинлар хисобланади.
  13. Инсон бирон нарса эшитишни истаса, фақат ўнг қулоқ овоз манбаига қараб ҳаракат қилади.
  14. Қулоқчинлардан сурункали фойдаланиш оқибатида эшитиш аъзоларига зарар етиши мумкин. Қулоқ тешиклари олтингугурт ишлаб чиқаради, қулоқ ичидаги майда туклар уларни ташқарига итариб чиқаради.
  15. Мактаб ўқувчиларинг учдан бирида ёмон ўзлаштиришга сабаб, эшитишларидаги муаммо хисобланади.
  16. 60 ёшдан катта бўлган дунё ахолисининг ярмидан кўпида эшитиш билан боғлиқ муаммолар пайдо бўла бошлайди, шулардан 40% эшитиш мосламаларига эҳтиёжи бор.
  17. 140 Дб дан юқори бўлган товуш бир зумда эшитиш қобилиятига зиён етказади. Инсон учун 90 Дб нинг ўзиёқ хавфли ҳисобланади. Инсон эшитадиган энг кичик товуш 0 Дб га тенг.
  18. Филлар нафақат қулоқдан, балки хартуми ва оёқлари билан ҳам эшитади.
  19. Одамлар товушларни эштиши мумкин бўлган частоталар оралиғига товуш ёки эшитиш диапазони дейилади. Ушбу диапазондан юқори товушлар одатда ултратовуш деб аталади. Ундан қуйидагилари эса инфратовуш деб аталади. Филлар ва китлар кўпинча ўз қондошлари билан мулоқот қилиш учун инфратовушдан, итлар эса ултратовушдан фойдаланадилар. Кўршапалаклар эса сонар сифатида баланд товушлардан фойдаланади.
  20. Ҳар қандай одам, ҳатто эшитиш билан боғлиқ муаммолари бўлсада бир нечта товушларни ажрата олади.
  1. Қулодаги олтингугурт кўнгил айниши, бош айланиши, тутқаноқ, шовқин ва ҳатто қисман эшитиш пастлашига олиб келиши мумкин.
  2. Қулоқ тозаловчи (тўғрироғи ковлайдиган) пахтали чўплар қулоқда олтингугурт тиқинини (пробка) юзага келтириши мумкин! Гап шундаги пахтали чўплар билан биз фақат суюқ ҳолдаги олтингугуртни чиқариб ташлаймиз. Тиқин ҳосил қиладиганини эса чўп билан ичкарига итариб, маҳкамлаб ташлаймиз. Кўпгина инсонларда қулоқда олтингугурт тиқинини бўлади, бироқ вақтинча безовта қилмайди. Аслида қулоқларни тозалаш (ковлаш) эмас балки ювуш керак. Буни ҳафтада бир маротаба амалга ошириш лозим яъни душ ёки ҳамомга борганимизда қулоқларни яхшилаб ювиш даркор. Олтингурурт эса чайнаш жараёнида чиқариб ташланади лекин қулоқ ювилмаса бизда фақат кир қулоқлар бўлади.
  3. Ўрта ёш йигит 5 йил давомида ҳафтасига бир марта дискотека клубларига боради, у ерда ўртача овоз баландлиги 115 Дб (катта ёшдаги инсонлар учун 85 Дб дан паст овозларгина соғлигига зиён етказмайди). 5 йил давомида умумий таъсир 1500-2000 соатдан кам эмас, бу 25 Дб эшитишни тиклаб бўлмас йўқотиш демак.
  4. Ўсмир ёшлар катталарга қараганда баланд частотадаги овозларни яхши эшитишади. Ғарб мамлакатларида ёшлар ушбу хусусиятни ўзларининг фойдаларига ишлатишди: ёшлар смартфонга маълум бир оҳангни қўйишиб, шу йўл билан синфда СМС олишлари мумкин бўлди, ўқитиувчи эса ҳеч нарсадан гумон қилмаган.
  5. Аниқланишича ҳар бир инсоннинг эшитиш қобилияти ўзига хос. Шу билан бирга қулоқ миянинг ярмигача яъни ўнг қулоқ чап ярим шарга, чап қулоқ эса ўнг ярим шарга ахборот етказиб беради.
  6. Инсон қулоғига яқин каналлар бўлиб, гироскоп вазифасини бажаради, улар инсонга фазога мослашиш ва мувозанат сақлашда ёрдам беради.
  7. Эркаклар ёшлик давриданоқ аёлларга қараганда эшитишида муаммоларга кўпроқ учрайдилар. Бунга сабаб касб-ҳунарга боғлиқ шароитлар чунки эркаклар шовқинли жойларда ишлайди.
  8. Beshta hislarning ortiqcha bo’lishi eshitishga ta’sir qiladi.
  9. Инсон қўрқанида қулоқдаги олтингугурт кўпроқ зўриқиш билан чиқарилади.
  10. Мутлақ эшитиш қулоқларнинг ҳолатига боғлиқ эмас, балки миянинг товушларни қабул қилишига боғлиқ.
  11. Аниқланишича ташқи муҳитга иссиқлик чиқарадиган қулоқлар экан. Шунинг учун совуқ иқлим шароитида яшовчи одамларнинг қулоқлари илиқ мамлакатларда яшовчиларга қараганда кичик бўлар экан.
  12. Қулоқлар инсон танасидаги бешта сезги органларининг бири ҳисобланади, қулоқсиз биз ҳаётнинг айрим қулайликларини йўқотамиз. Шунинг учун улурга ҳам бошқа тана аъзолари каби яхши эътиборда бўлиш лозим: уларни вақтида ювиб туриш (ковлаш эмас), уларнинг соғлигини текшириб туриш, техника хавфсизлик қоидаларига риоя қилинг ва уларни салбий ташқи таъсирлардан ҳимоя қилинг!